Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.
Абдурасул Абдураҳмонов Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади.
У 1990 йил Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. 2012 йилда Давлат хавфсизлик хизмати институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – юриспруденция, ҳуқуқшунос.
А.Абдураҳмонов меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати идоралари офицерлари таркибида ҳарбий хизматда меҳнат қилган.
У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2019 йилдан Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тезкор бўлинма бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Бундан олдин Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлганди.
Жорий йилнинг 10 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган Баҳодир Қодиров Самарқанд вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади.
Мавзуга оид
17:44 / 06.01.2025
Деновда кўприк очилишига бағишланган тадбирга юпун кийимдаги ўқувчилар жалб қилинди
11:40 / 28.12.2024
Сурхондарёда 15 ёшли қизини доимий тарзда калтаклаб келган аёл аниқланди
18:14 / 16.12.2024
Сурхондарёнинг учта туманида замонавий туристик марказлар ташкил этилади
16:35 / 26.11.2024