Мисрда сайёҳ акула ҳужуми оқибатида вафот этди
Қизил денгиз соҳилида чўмилаётган австриялик аёл акула ҳужумига учраб, қўли ва оёғидан ажралиши ортидан шифохонага олиб кетилаётганида юрак хуружидан вафот этди.
68 ёшда бўлган сайёҳ, Al-Arabiya хабарига кўра, сўнгги вақтларда Мисрнинг Ҳургада шаҳрида яшаб келган. Воқеа мазкур шаҳарча яқинидаги Саҳл Ҳашиш курорт-зонасида 1 июл куни рўй берган.
The Times of Israel'нинг ёзишича, акула ҳужуми ўнлаб одамлар гувоҳлигида рўй берган. Улар томонидан олинган видеода кўринишича, соҳил яқинида акула юргани маълум бўлгач, аёл ортга қараб суза бошлаган. У соҳилга тезроқ етиб олишида ёрдамлашиш учун бир эркак у томонга қарата арқон отган, бироқ кўп ўтмай қурбон турган жойда денгиз суви қондан қизариб қолган.
Қўшимча қилинишича, Саҳл Ҳашиш доимо сайёҳлар билан гавжум курорт-зоналардан саналади.
Акулалар ҳужуми Мисрда камдан кам содир бўлади. Қизил денгизда эса балиқларнинг 44 дан ортиқ тури қайд этилган, улардан айримлари, хусусан узунлиги 180 см атрофида бўладиган кулранг акулалар инсон учун хавфли саналади.
2020 йили таътилда дам олиш учун Мисрга борган 12 ёшли украиналик бола ва унга ҳамроҳлик қилган гид Рас Муҳаммад курортида акула ҳужумига учраган, натижада таналарининг айрим аъзоларини ампутация қилдиришларига тўғри келганди.
2010 йил давомида эса Шарм эл-Шейхда беш кунда акула ҳужумлари рўй берган, уларда уч россиялик ва бир украиналик жароҳатланиб, бир германиялик ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
15:10 / 19.12.2024
Ўзбекистонлик ёшларнинг Ал-Азҳар мажмуасига қабул қилиниши тартибга солинади
22:53 / 16.12.2024
Эмин Агаларов Чорвоқ бўйида Sea Breeze Uzbekistan туристик марказини қурмоқчи
18:14 / 16.12.2024
Сурхондарёнинг учта туманида замонавий туристик марказлар ташкил этилади
09:49 / 13.12.2024