Ўзбекистон | 21:11 / 05.07.2022
13350
2 дақиқада ўқилади

Туркий давлатларда озиқ-овқат маҳсулотларига «яшил йўлак» очиш таклиф этилди

Бу ҳақда Тошкентда ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар қишлоқ хўжалиги вазирларининг илк йиғилишида бугун таклиф ўртага ташланган.

Фото: inform.kz

 ТДТ, Туркий агрофорум ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) қишлоқ хўжалиги вазирларининг еттинчи йиғилишида ушбу таклифни Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Эрбўл Қарашукеев ўртага ташлаган деб хабар бермоқда «Казинформ» МАА.

«Мамлакатларимиз ўртасида аграр соҳада ҳамкорликни ривожлантириш учун ТДТни янги реалликлар ва ҳамкорликнинг устувор йўналишларига мослаштириш зарур», — деган Қарашукеев.

Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири Эрбўл Қарашукеев. Фото: inform.kz

Қозоғистонлик вазир Туркий давлатлар ташкилоти аъзолари биргаликда амалга ошириши мумкин бўлган бир қатор чораларни таклиф қилган. Хусусан, озиқ-овқат маҳсулотлари ўзаро савдосида форвард контрактлар механизмини қўллаш; қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро тўлдириш ва самарали кооперация асосида ҳамкорликни кучайтириш; чорвачилик ва элита уруғларини етказиб бериш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш; тўсиқларни олиб ташлаш, хавфсизлик сертификатларини ўзаро тан олиш, озиқ-овқат маҳсулотларини етказишда «яшил йўлаклар»ни яратиш йўли билан савдо алоқаларини мустаҳкамлаш таклиф этилган.

Фото: inform.kz

Мавзуга оид