Жамият | 18:23 / 24.07.2022
12387
2 дақиқада ўқилади

Наманганда Damas сойга тушиб кетди, Lacetti тўсиққа бориб урилди

Фото: Наманган вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Наманган вилояти Поп туманида 23 июл куни автомашина эҳтиётсизлик оқибатида сойга тушиб кетди.

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилишича, «Чодак» МФЙ ҳудудида Damas автомашинасини йўловчиларсиз бошқариб кетаётган ҳайдовчи машинани орқага қайтариб олмоқчи бўлган вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, сойга тушиб кетган. ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчига ёрдам кўрсатилган.

Ҳодиса оқибатида автомашина техник шикастланган. Ҳайдовчига жиддий тан-жароҳати етмаган.

«Шу ўринда барча ҳаракат иштирокчиларидан йўлларда ҳушёрликни оширишларини сўраб қоламиз», дейилади хабарда.

Шунингдек, Наманган вилояти Наманган шаҳрида тўсиққа урилган автомашинага шикаст етди. 

Қайд этилишича, Ислом Каримов кўчасида Lacetti транспорт воситасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу кўчада жойлашган Уч паҳлавон ҳайкали олдидаги тўсиққа бориб урилган.

Фото: Наманган вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси

Ҳодиса оқибатида автомашина техник шикастланган. Жабрланганлар йўқ.

Мавзуга оид