Ўзбекистон | 07:38 / 31.07.2022
7865
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда 2–3 балли зилзила қайд этилди
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида 31 июл куни 2–3 балли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.
Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан 04:42 да зилзила содир бўлди.
Эпицентр: Тошкент вилояти Оҳангарон тумани. Зилзила координаталари: 40,89 градус шимолий кенглик; 69,65 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,2. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 55 км жануби-шарқда жойлашган.