Ўзбекистон | 11:28 / 04.08.2022
13642
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Тайван билан боғлиқ вазият тезроқ бартараф этилишига умид билдирди

Ўзбекистон томони «Ягона Хитой» сиёсатини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Тайван атрофидаги вазиятнинг ривожланиши муносабати билан юзага келган кескинлик тезроқ бартараф этилишига умид билдирди. Бу ҳақда Дунё ААда тарқатилган расмий баёнотда қайд этилган.

«Ўзбекистон халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёр ва тамойилларига мувофиқ, «ягона Хитой» сиёсатини, ушбу мамлакатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини изчил қўллаб-қувватлайди», дейилади хабарда.

2 август куни АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Хитой ўз ҳудуди деб ҳисоблайдиган Тайванга расмий Пекиннинг огоҳлантиришларига қарамай ташриф буюриши минтақадаги вазиятни кескинлаштирди. Пелоси хоним бу ташриф Американинг Тайван демократиясини «қўллаб-қувватлашда иккиланмаслиги»дан далолат эканини айтган.

Хитой бу ташрифни жуда кескин қаршилади. Хитой ташқи ишлар вазирлиги баёнотида Пелосининг ташрифи Хитой суверенитетини бузувчи ҳамда Тайван бўғозидаги тинчлик ва барқарорликка хавф солувчи, «ягона Хитой» сиёсатининг «қўпол равишда бузилиши» деб баҳоланди. Хитой мудофаа вазирлиги Тайван атрофидаги олти ҳудудда йирик ҳарбий машғулотлар бошлаган.

Мавзуга оид