Ўзбекистон | 07:33 / 10.08.2022
3388
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ундирилган пулларни ўзлаштирган ширкат раҳбари аниқланди

Мирзо Улуғбек туманида коммунал тўловлар учун ундирилган пулларни ўзлаштирган ширкат раҳбари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Kun.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, “O.B.” хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари Б.Х. хонадон эгаларидан коммунал тўловлари учун ундирилган жами 350,6 млн сўмни банк кассасига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид