Ўзбекистон | 22:09 / 11.08.2022
14378
2 дақиқада ўқилади

Хавф остидаги “Зарафшон” миллий табиат боғи Экоқўмита тизимига ўтказилди

Самарқанддаги “Зарафшон” миллий табиат боғи Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидан Давлат экология қўмитаси тизимига ўтказилди. Бу – 10 август куни қабул қилинган ҳукумат қарорида белгиланди.

“Зарафшон” миллий табиат боғи / Фото: Agroturism.uz

2 426,2 гектарлик миллий табиат боғини қабул қилиш-топшириш ишларини ташкил этиш бўйича республика комиссияси тузилди ва унга Экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов раис бўлди. Комиссияга қатор вазифалар, хусусан қуйидагилар юклатилди:

  • 3 ой муддатда табиат боғининг низомини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш;
  • боғ чегараларига қайта аниқлик киритиш;
  • боғ ҳудудида экологик назоратни кучайтириш;
  • Фанлар академияси билан биргаликда боғ ҳудудида табиий объектлар мониторингини йўлга қўйиш, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва бошқалар.

Аввалроқ Kun.uz Зафаршон дарёси ҳудудида қурилган ўнлаб карьерлар фаолияти натижасида дарёда суви сатҳи кескин камайиб бораётгани ва унинг оқибатлари ҳақида ёзганди.

Шу билан бирга, Zarnews мухбири Анастасия Павленко дарахтлар кесилиши сабаб “Зарафшон” миллий табиат бир бир неча йил ичида яшил воҳадан амалда ярим чўлга айланиб қолгани ҳақида мақолалар эълон қилган.

Мавзуга оид