Ўзбекистон | 08:00 / 17.08.2022
6269
5 дақиқада ўқилади

Олий таълим вазирлигининг асосий вазифалари белгиланмоқда

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Вазирлар Маҳкамасининг “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Вазирлик олий, ўрта махсус ва профессионал таълим бўйича ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширувчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади. Вазирлик ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.

Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:

  • вазирлик марказий аппарати;
  • Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази;
  • Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази;
  • Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази;
  • Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ва педагог кадрлари малакасини ошириш, қайта тайёрлаш институти;
  • ўқув устахоналари, техник регламентлар ва метрологик назорат хизмати;
  • Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармалари;
  • Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази;
  • Талаба ва ўқувчилар маънавий юксалишига кўмаклашиш маркази;
  • тизимдаги давлат олий таълим муассасалари;
  • тизимдаги профессионал таълим муассасалари.

Қуйидагилар вазирлик асосий вазифалари ҳисобланади:

  • олий, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасида замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва чет тилларини чуқур ўзлаштирган малакали кадрларни тайёрлаш юқори даражаси ва сифатини таъминлаш;
  • барча олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўқув-педагогик ва илмий-услубий раҳбарликни амалга ошириш, мутахассислар тайёрлаш сифати, таълим мазмуни ва даражасини давлат таълим стандартлари ва малака талабларига мослигини таъминлаш;
  • таълим янги педагогик технологиялари ва ўқитиш услубларини жорий этиш халқаро амалиётга мувофиқ таълим жараёнини ташкил этиш, таълим дастурларини (ўқув режалари ва фан дастурларини) такомиллаштириш, ўқитиш замонавий шакллари ва ахборот-коммуникация технология воситаларини жорий этган ҳолда таълим сифатини таъминлаш;
  • олий, ўрта махсус ва профессионал таълим маънавий-маърифий ишлар мазмунини такомиллаштириш, ёшларда ватанга садоқат, меҳр-оқибат, юксак масъулият, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш ва ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш каби фазилатларни шакллантириш ҳамда уларда ватан тараққиётига дахлдорлик ҳиссини уйғотиш;
  • олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш, тадқиқот натижаларини амалиётга кенг жорий этиш, илмий фаолиятини мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш, олий таълим, фан ва ишлаб чиқариш ўзаро мустаҳкам интеграциясини таъминлаш, илмий-тадқиқот ишларига иқтидорли ёшларни кенг жалб этиш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
  • таълим муассасалари зиммасига юкланган вазифаларни юқори профессионал даражада бажаришга қодир раҳбар ва педагог кадрлар билан таъминлаш, уларни тизимли рағбатлантириш чораларини кўриш;
  • вазирлик, унинг тизимидаги ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар, олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш узлуксиз тизимини ташкил этиш ва такомиллаштириш, улар касбий маҳорати сифати ва даражасини мунтазам ошириб бориши учун шароитлар яратиш, хорижий давлатларда малака ошириш ва стажировка ўташни ташкил этиш;
  • олий, ўрта махсус ва профессионал таълим тизимини рақамлаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш орқали улар ўқув, илмий, маъмурий ва молиявий жараёнларини автоматлаштириш;
  • халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, ҳамкорликдаги қўшма олий, ўрта махсус ва профессионал таълим дастурларини амалга ошириш, соҳада эришилган ютуқларни халқаро миқёсда кенг ёритиш;
  • вазирлик тизимидаги олий, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ҳамда ташкилотларни молиялаштириш, улар молиявий фаолияти устидан назоратни амалга ошириш.

Мавзуга оид