Жаҳон | 22:27 / 26.08.2022
18629
4 дақиқада ўқилади

Фото: Хитойда ҳам жазирама ва қурғоқчилик

Хитой сўнгги олтмиш йилликдаги энг иссиқ ёзни бошдан кечирмоқда. Евроосиёнинг энг йирик дарёси бўлмиш Янцзининг ўнлаб ирмоқлари саёзлашмоқда ва қуримоқда.

Хитойда ҳам, худди Европада бўлгани каби, 2022 йил ёзида экстремал иссиқ ва қуруқ ҳаво кузатилмоқда. Шу туфайли Евроосиёнинг энг узун ва серсув дарёси ҳисобланган Янцзи дарёсида сув сатҳи айрим жойларда XIX аср ўрталаридан буён энг паст даражага тушди, ўнлаб ирмоқлар эса қуриб қолмоқда. Қурғоқчилик сабабли Хитойда айрим корхоналар фаолияти тўхтаб қолди, электр энергияси тақчиллиги бошланди, юкларни етказиб беришда узилишлар рўй бермоқда, мева ва сабзавот нархлари кўтарилмоқда. Қуйида сув етишмовчилиги Хитойга қай даражада таъсир кўрсатгани акс этган фотожамланма.

Янцзининг йирик оқими бўлмиш Жиалингнинг Чунциндаги кўриниши. 2022 йил 25 август.
Noel Celis / AFP / Scanpix / LETA
Хитой жануби-шарқидаги Цзяньси провинциясида Поянху кўли ўртасидаги оролчада жойлашган ибодатхона. Бу мамлакатдаги энг йирик чучук сувли кўл ҳисобланади. 2022 йил 24 август. Фото: Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA
Хитой марказий қисмидаги Чунцин шаҳрида Жиалинг дарёсининг қуриб қолган ўзанида турган одамлар. Жиалинг — Янцзининг йирик оқими бўлиб, икки дарё Чунцинда бирлашади. 2021 йил 21 август. Фото: EPA / Scanpix / LETA
Чунциндаги Жиалинг дарёси ўзанида қисқичбақа овлаётган болалар. 2022 йил 21 август. Фото: EPA / Scanpix / LETA
Чунцин муниципалитетининг 34 округида 66 дарё ва ирмоқлар қуриб қолган. 
Фото: EPA/Vostock-photo
Чунциндаги Жиалинг дарёсида сув сатҳи ўлчанадиган устунни бўяётган ишчилар. 2022 йил 21 август
EPA / Scanpix / LETA
Чунцинда қуриб қолган апелсинлар. 2022 йил 25 август
Noel Celis / AFP / Scanpix / LETA
Цзянси провинциясидаги қишлоқ аҳолиси ўтлоқдаги ёнғинни ўчиришга уринмоқда. 2022 йил 25 август
Thomas Peter Reuters / Scanpix / LETA
Хитойнинг энг йирик чучук сувли кўли Поянху кўли соҳилига чиқаётган киши, бу кўл қурғоқчилик туфайли қурий бошлаган, 2022 йил 24 август.
Thomas Peter Reuters / Scanpix / LETA
Шанҳайдаги Хуанпу дарёси соҳили, бу ерни ёритишда тежамкорликка ўтилган. Сув тақчиллиги туфайли Хитой гидроэлектрстанциялари камроқ электр ишлаб чиқармоқда. 2022 йил 23 август. Фото: Hector Retmal / AFP / Scanpix / LETA
Одатда Янцзи сувлари остида қоладиган қояда смартфонига қараб ўтирган аёл, Чунцин. 2022 йил 19 август.
Mark Schiefelbein / AP / Scanpix / LETA
Янцзи дарёсининг Уҳан шаҳридан ўтган қисмида чўмилаётган киши. 2022 йил 10 август. Фото: Getty Images
Цзянси провинциясидаги Поянху кўли йилнинг бу даври учун одатий бўлган ҳажмининг чорак қисмигача қуриган.
Фото: CFOTO/Future Publishing via Getty Images
9 август куни КХР ҳукумати йирик ўрмон ёнғинлари ва ҳосил паст бўлиши таҳдиди фонида 2020 йилда илк бор қурғоқчилик хавфининг миллий даражасини эълон қилди.
Фото: Shen Junfeng/VCG via Getty Images
Уҳанда - Янцзи дарёсининг асосий қисми ўтган ҳудудда мутахассислар сув сатҳи 17,54 м эканини қайд этишди, бу аввалги йилларда қайд этилганидан олти метрга камроқ. Фото: Getty Images
Сиучан ва Хубэй провинциялари расмийлари иссиқ ҳарорат қишлоқ хўжалигидаги минглаб гектар ерларни ишдан чиқаргани ва миллионлаб гектар ерлардаги ҳосилга зарар етказганини маълум қилди. Фото: VCG/VCG via Getty Images
Хитой жанубида июл ойи бошидан буён юқори ҳарорат сақланиб қолмоқда.
Фото: EPA/Vostock-photo
КХР ҳукумати аномал иссиқ фонида сунъий ёмғирлар юзага келтирган ҳолда ҳосилни сақлаб қолишга уринмоқда.
Фото: CFOTO/Future Publishing via Getty Images

 

Мавзуга оид