Ўзбекистон | 09:47 / 26.08.2022
6544
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 7 ойда 10,5 минг нафардан ортиқ эгизаклар туғилди

2022 йил январь-июль ойларида республикада 10 621 нафар эгизак туғилиш ҳолати қайд этилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, шундан 250 нафарини 3 ва ундан ортиқ эгизак туғилганлар ташкил этган.

2022 йил 7 ойида ҳудудлар кесимида 2 нафар эгизак туғилганлар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда – 1245 нафар.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Қашқадарё вилояти – 1071 нафар;
  • Тошкент шаҳри – 976 нафар;
  • Наманган вилояти – 944 нафар;
  • Фарғона вилояти – 929 нафар;
  • Сурхондарё вилояти – 897 нафар;
  • Андижон вилояти – 889 нафар;
  • Тошкент вилояти – 872 нафар;
  • Бухоро вилояти – 507 нафар;
  • Жиззах вилояти – 489 нафар;
  • Қорақалпоғистон Р. – 461 нафар;
  • Хоразм вилояти – 459 нафар;
  • Навоий вилояти – 354 нафар;
  • Сирдарё вилояти – 278 нафар.

Мавзуга оид