Фото: Покистонда даҳшатли сув тошқинлари
Европа ва Хитойда дарёлар қуриётган чоғда Покистонда сув тошқинларида юзлаб одамлар ҳалок бўлмоқда.
Покистон ҳукумати 26 август куни тўхтамаётган муссон ёмғирлари натижасида юзага келган сув тошқинлари туфайли фавқулодда ҳолат режими жорий этди. Август ойида Синд вилоятида ўртача кўрсаткичдан 780 фоиз кўпроқ ёғингарчилик ёғган, Белужистонда эса бу кўрсаткич — қарийб 500 фоизга тенг. Сув тошқинлари 937 киши умрига зомин бўлган; юз минглаб уйлар вайрон бўлган. Ҳукумат баҳоларига кўра, табиий офат у ёки бу даражада 33 миллион киши ёки мамлакат аҳолисининг 15 фоизининг ҳаётига таъсир кўрсатган. Бош вазир Шаҳбоз Шариф халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўраган ва қутқарувчилар одамлар эвакуация қилинишини кутаётган кўплаб ҳудудларга етиб бора олмаётганини тан олган. Ҳукуматдагилар содир бўлаётган воқеаларни иқлим ўзгаришлари билан боғлаган ва бу мамлакат тарихидаги энг кучли сув тошқинлари эканини маълум қилган.
Мавзуга оид
15:02 / 23.12.2024
Ўзбекистон Покистоннинг "Гвадар" портидан фойдаланиш имкониятини ўрганяпти
11:16 / 23.12.2024
Покистондан олиб кирилган мандарин партиясида зараркунанда борлиги аниқланди
00:15 / 22.12.2024
Покистонда Имрон Хоннинг 25 нафар тарафдорига ҳукм ўқилди
14:56 / 19.12.2024