Ўзбекистон | 07:33 / 10.09.2022
15065
1 дақиқада ўқилади

Аманбай Оринбаев сенатор бўлди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлди.

Фото: joqargikenes.uz

Парламент матбуот хизмати хабарига кўра, 9 сентябр куни халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг қўшма мажлисида Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланган. 

Йиғилишни Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев очди. 

Эслатиб ўтамиз, август ойи охирида Аманбай Оринбаев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси этиб тасдиқланган эди. 

Аманбай Оринбаев бунгача Ички ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган, 2022 йилнинг март ойидан июль ойигача Қорақалпоғистон ички ишлар вазири, кейинроқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Оролбўйи экологияси ва ривожланиши масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.

Мавзуга оид