Ўзбекистон | 20:10 / 13.09.2022
24099
2 дақиқада ўқилади

Музработ туманига ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди

Музработ тумани раҳбарлигида тўрт йилдан ортиқ ишлаган Эркин Алимов ўрнига ўринбосари тайинланди.

Фото: Музработ туман ҳокимлиги

Сурхондарё вилояти Музработ туманига ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

12 сентябр куни Музработ тумани ҳокимлигида Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Усмон Туропов раислигида ташкилий масалага бағишланган йиғилиш ўтказилган. Унда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассаса вакиллари қатнашган.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг тегишли буйруғига асосан Абдурашид Исмоилов Музработ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Абдурашид Исмоилов 1977 йилнинг 12 июлида Бойсун туманида туғилган. 2005 йилда Термиз Давлат университетини, 2014 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган. Мутахассислиги – Бюджет ҳисоби ва назорат-молия.

У 2022 йил 25 августидан буён Музработ тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди. Бундан аввал Молия вазирлигида фаолият юритган.

Маълумот учун, Музработ туманига 2018 йил июлидан буён Эркин Алимов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Мавзуга оид