Жиззахда содир бўлган ЙТҲда Nexia ҳайдовчиси вафот этди
Nexia қарама-қарши йўналишдан келаётган автобус билан тўқнашган.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 10 сентябр куни соат 19:20 ларда 4Р-40 Даштобод-Зомин-Бахмал автомобил йўлининг Дуоба маҳалласидан ўтган 63-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ғаллаорол тумани «Гулистон» МФЙда яшовчи фуқаро Nexia машинасини Супа йўналишида бошқариб кетаётиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган Бухоро вилояти Когон шаҳрида яшовчи шахс бошқарувидаги автобус билан тўқнашган.
Оқибатда, Nexia ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан Зомин тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Жиззах вилояти Пахтакор туманида Nexia юк машинаси билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид
11:42 / 27.12.2024
Мирзо Улуғбек туманида Nexia-3 ва Captiva тўқнашди
18:37 / 26.12.2024
Хатирчида пойга ўйнаб, 9 ёшли қизни босиб кетган ҳайдовчиларга ҳукм ўқилди
07:45 / 25.12.2024
Амир Темур кўчасида содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи жароҳатланди
16:19 / 24.12.2024