Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини товар омборида сақлаш тартиби тасдиқланяпти
“Товар омборида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва омбор ҳужжатларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Товар омборида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва омбор ҳужжатларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Адлия вазирлиги Марказий банк билан биргаликда товар омбор гувоҳномалари гаров реестри юритилишини, қўлланилишини ҳамда гаров таъминоти сифатида қабул қилиниши таъминловчи ҳуқуқий тартиб-таомилни ишлаб чиқади ва амалиётга киритади.
Товар омборида товарларни сақлаш товар омбори ҳамда товар эгаси ўртасида ихтиёрий равишда тузиладиган омборда сақлаш шартномасига асосан амалга оширилади.
Бунда, товар омбори товар эгаси томонидан топширилган товарларни ҳақ эвазига шартномада келишилган муддатда ва шартларда сақлаб, товар эгаси талабига ёки шартномада келишилган муддатда тўлиқлигича қайтариб бериш мажбуриятини олади, омборда сақлаш шартномаси ёзма равишда икки нусхада тузилади ва томонлар имзолаган кундан бошлаб кучга эга бўлади.
Агар омборда сақлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, товар омбори эгаси товарларни сақлаш учун қабул қилиб олаётганида уларни ўз ҳисобидан кўздан кечириши керак.
Товарлар, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун қабул қилиш қуйидаги ҳолларда товар омбори томонидан рад этилиши мумкин:
- ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари бўйича товарнинг сифат ва/ёки қиймат тавсифлари билдирилган ҳолатларга нисбатан салбий бўлиб чиққанда ёки мос келмаса;
- товар сақланиши товар омбори таъминлай олмайдиган махсус шароитларни талаб қилганда;
- товар, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари атрофдагилар учун хавф туғдириши мумкин бўлган хусусиятларга эга бўлганида;
- товар, шу жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифат кўрсаткичларини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда.
Омборда сақлаш даврида товар сақлаш шартномасида келишилганидан ёки табиий бузилиш меъёрлари кўп даражада бузилгани аниқланган тақдирда, товар омбори эгаси бу ҳақда дарҳол далолатнома тузиши ва ўша куннинг ўзида товар эгасини хабардор этиши шарт.
Мавзуга оид
07:35 / 20.12.2024
Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди
14:06 / 12.12.2024
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 16 фоизга ошди
15:43 / 05.12.2024
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида ХМИ иштирокида 2 млрд долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда
15:09 / 03.12.2024