Ўзбекистон | 09:24 / 03.10.2022
3826
2 дақиқада ўқилади

Аудиторлар иши сифатини текшириш тартиби белгиланди

Фото: Depositphotos

Вазирлар Маҳкамасининг “Аудиторлик ташкилоти иши сифатини ташқи назоратдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Низомга мувофиқ: 

  • ташқи назорат молия вазири буйруғи асосида Молия вазирлиги томонидан 10 кундан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади;
  • ташқи назоратни амалга оширишда аудиторлар республика жамоат бирлашмалари вакиллари жалб қилинади;
  • ташқи назорат охирги икки молиявий ҳисобот даврида мажбурий аудиторлик текширувини ўтказган аудиторлик ташкилотларига нисбатан ўтказилади;
  • тижорат банкларини мажбурий аудиторлик текширувдан ўтказган аудиторлик ташкилотлари Марказий банк билан биргаликда ташқи назоратдан ўтказилади;
  • ташқи назорат объекти аудиторлик ташкилоти аудиторлик хизмати кўрсатишдаги фаолияти ҳисобланади, ташкилот молиявий-хўжалик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди;
  • аудиторлик ташкилоти томонидан керакли маълумотларни тақдим этмаслик уни аудиторлик ташкилотлари реестридан чиқаришга асос бўлади;
  • ташқи назорат ўтказилганда текширувчилар “текширишларни рўйхатга олиш” китобини тўлдиришлари лозим;
  • текшириш натижаси бўйича аудиторлик ташкилотига 30 кун муддат ичида камчиликларни тўғрилаш ҳақида хабарнома берилади;
  • аудиторлик фаолиятидан бошқа фаолият билан шуғулланганлик, аудиторлик текширувида ўрнатилган чекловларга риоя этмаганлик ва сохта аудиторлик хулосалари тақдим этилгани аниқланганда Молия вазирлиги судга мурожаат этишга ҳақли;
  • ташқи назорат натижалари ва кўрилган чоралар Молия вазирлиги сайтида эълон қилинади.

Мавзуга оид