Қрим кўпригидаги портлашда қурбон бўлганлар сони ошди
Қрим кўпригида содир бўлган портлаш қурбонлари сони тўрт кишига етди.
Бу ҳақда ТАСС Россия Фавқулодда вазиятлар хизматининг исми ошкор этилмаган ходимига таяниб, хабар берди.
«Маълумотларга кўра, қурбонлар сони тўрт кишига етган. Улар орасида Москва арбитраж суди судяси Сергей Владимирович Маслов ҳам бор», деди агентлик манбаси ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш жараёни ҳали ҳам давом этаётганини қўшимча қилди.
Манбага кўра, ҳалок бўлганларнинг тўрт нафари ҳам портлаш эпицентридаги енгил автомобилда бўлган.
Аввалроқ «Московский комсомолец» газетаси ҳам Масловнинг ўлими ҳақида хабар берган эди. Аниқланишича, судя петербурглик тарихчи гид Эдуард Чучакин ва унинг рафиқаси Зоя Софронова, шунингдек, евпаториялик фитнес-тренер Глеб Оргеткин билан бирга Cadillac Escalade автомобилида бўлган.
8 октябрь куни эрталаб Керч бўғозидаги Қрим кўпригида юк машинаси портлаб кетди, оқибатда кўприкнинг бир неча қисми қулаб тушди ва темирйўл қисмида турган поезд ёниб кетди. Тергов қўмитаси уч киши ҳалок бўлганини маълум қилган эди.
10-11 октябр кунлари Россия Мудофаа вазирлиги Украина шаҳарларига ракета ҳужумларини бошлади. Путин бу зарбаларни Қрим кўприги портлашига жавоб деб атади.
Мавзуга оид
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:22 / 24.12.2024
Фронтдаги вазият: Россия ва КХДР қўшинлари Курск областида юришнинг янги тўлқинини амалга оширмоқда
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024