Жиззахда пахта ғарамига ўт кетди
Ёнғинда иккита пахта ғарамининг устки қисми тўлиқ ёниб кетган.
Жиззах вилояти ФВБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 12 октябр куни соат 18:13 ларда вилоят ФВБ навбатчилик қисмига Шароф Рашидов тумани “Учтепа” МФЙ ҳудудида жойлашган “Жиззах Инстурал Тўқима” МЧЖга қарашли пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 18:20 да етиб бориб, соат 18:24 да ёнғин ўраб олинган, 18:50 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида 1 та 14-сонли ғарамнинг устки қисми тўлиқ ва 15-сонли ғарам устидаги “Султон” навли пахта толалари ёнган. Ёнғинда 35-40 килограмм пахта толалари ёниб зарарланган.
Қайд этилишича, ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Содир бўлган ёнғинга вилоят ФВБ раҳбарияти ва Тезкор бошқарув маркази ходимлари чиқишган.