Ўзбекистон | 09:25 / 06.11.2022
14415
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда йўл бўйидаги 30 га яқин дарахт кесиб кетилди

Фото: Жиззах вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан ўтувчи М-39 автомагистрал йўл бўйидаги 30 га яқин дарахтлар кесиб кетилди.

Жиззах вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг хабар қилишича, 25 октябрдан 26 октябрга ўтар кечаси Ўрмон хўжалигига қарашли бўлган ушбу ҳудуддан номаълум шахслар томонидан 26 туп қайрағоч ва  ўрик дарахти кесиб кетилган.

Ҳолат юзасидан дастлабки ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Ғаллаорол тумани Ички ишлар бўлимига тақдим этилган.

Фото: Жиззах вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Ҳозирда дарахтни кесганларнинг шахсини аниқлаш ва ҳолатга қонуний баҳо бериш юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид