Ўзбекистон | 16:31 / 08.11.2022
18784
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда ҳоким ёрдамчиси 2 000 доллар олаётганда ушланди

Шароф Рашидов тумани ҳокимининг «Оқтош ота» МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси тадбиркордан оладиган пулларнинг минг долларини туман ҳокимининг биринчи ўринбосарига беришини айтган.

Маълум бўлишича, ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик субъекти томонидан таъминотчи сифатида фуқароларга қурилаётган 10 та иссиқхонанинг қурилиши битказилмаганини билатуриб, улар учун жами 330 миллион сўм миқдоридаги пулларнинг тадбиркор бошқарувидаги МЧЖ ҳисобрақамига ўтказилиши учун ёрдам беришини айтган.

Ҳоким ёрдамчиси битмаган иссиқхоналар учун пулни ўтказишга Шароф Рашидов тумани ҳокими биринчи ўринбосарининг розилиги кераклигини, унга 1 000 доллар, ўзига яна 1 000 доллар берган тақдирда масалани ҳал қилиб беришини ваъда қилган.

2022 йил 17 октябр куни ҳоким ёрдамчиси тадбиркордан талаб қилган 2 000 долларни Шароф Рашидов туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаси олдида ўзига тегишли «Нексия» автомобили салонида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокими ёрдамчиси ишга жойлаштириб қўйиш эвазига фуқародан 300 доллар олган вақтида ушланганди.

Мавзуга оид