Спорт | 22:02 / 15.11.2022
16217
2 дақиқада ўқилади

ФИФА президенти ЖЧ-2022 вақтида барча тўқнашувларни тўхтатишга чақирди

ФИФА президенти Жанни Инфантино Индонезиядаги G20 саммити иштирокчи мамлакат раҳбарларига мурожаат қилиб, мундиал вақтида барча қуролли тўқнашувларни тўхтатишга чақирди. 

Фото: Reuters

«Футбол — бу яхшилик учун кучдир. Футбол дунёдаги муаммоларни ҳал қила олишига ишониш – хомхаёллик эмас. Асосий мақсадимиз – спорт бўйича ташкилий ишлар эканини яхши англаймиз. Футбол одамларни бирлаштиришини инобатга олсак, 5 миллиард одам томоша қиладиган бўлажак жаҳон чемпионати тинчлик учун ижобий туртки бўлиши мумкин.

Россия 2018 йилги жаҳон чемпионатини ўтказди, Украина эса 2030 йилги мундиални ўтказишга ариза топширмоқчи. Эҳтимол, 2022 йилги жаҳон чемпионати тинчлик сари ижобий туртки бўлар. Давлат раҳбарларидан футбол бўйича жаҳон чемпионати ўтадиган бир ой давомида ўқ отишни тўхтатишни сўраб қолардим. Тинчлик учун биринчи қадамни ташланг. Жаҳон етакчиларисиз, сизда тарихий ўзгариш қилишга имконият бор.

Футбол бўйича жаҳон чемпионати бирлашиш учун ажойиб платформа. Шундай экан, келинг бундан фойдаланайлик ва можароларга барҳам бериш учун қўлимиздан келганини қилайлик», - дея Инфантино сўзларини келтирган ФИФА расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, Қатардаги мундиал 20 ноябрь – 18 декабрь кунлари бўлиб ўтади.

Мавзуга оид