Наманган шаҳрида Усмон Носир номидаги хиёбон очилди
Наманган шаҳрида ўзбек халқи атоқли фарзанди, шоир Усмон Носир таваллуди 110 йиллиги кенг нишонланди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Президентнинг 2022 йил 10 февралдаги «Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллуди 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида шоир ҳайкали ва унинг номи билан аталган хиёбон очилди.
Наманган вилояти марказидаги эски гузарлардан бирида Усмон Носир онаси - Холамбиби билан яшаган хонадон аниқланиб, ушбу маҳаллага Усмон Носир номи берилди. Наманган шаҳридаги кўчалардан бирига ҳам шоир номи берилди. Янгидан қад ростлаган 22-сонли умумтаълим мактабига ёндош алоҳида музей ва кутубхона барпо қилинди.
Вилоят ҳокимлиги кўмаги билан шоир жияни Нодира Рашидованинг анча йиллардан бери китобхонларга ҳавола этилмай келинган «Усмон Носир» романи икки жилдлик китоб ҳолида нашр қилинди. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, фахрий журналист Раҳим Ирисовнинг «Ўзбекнинг Лермонтови», «Шеърият дийдасида қотган ёш» китоблари чоп этилди.
Наманган шаҳрининг Ҳуррият кўчасида, Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи атрофида Усмон Носир хиёбони бунёд этилди.
Мавзуга оид
07:34 / 23.12.2024
40 млн сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди
19:05 / 26.11.2024
Наманганда флюорит тошини қайта ишлаш йўлга қўйилиши мумкин
16:53 / 22.11.2024
Наманганда 4 кишини Британияга ишга юбориш эвазига 12 минг доллар олган шахс ушланди
16:34 / 18.11.2024