Ўзбекистон | 12:54 / 16.11.2022
5456
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар билан учрашмоқда

Бугун, 16 ноябрь куни “Кўксарой” қароргоҳида президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. 

Фото: Президент матбуот хизмати

“Кўксарой” қароргоҳида Шавкат Мирзиёев Хорижий инвесторлар кенгашининг биринчи ялпи мажлиси ҳамда ЕИ ва Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқлик бўйича Самарқанд конференциясида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва самарали шерикликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

ЕТТБнинг давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий қилиш борасидаги тажриба ва билимларидан фойдаланиш, соғлиқни сақлаш, таълим ва уй-жой коммунал хўжалик соҳаларида янги ДХШ лойиҳаларини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Айни пайтда ялпи мажлис бошланди ва унда президент нутқ сўзламоқда, деб хабар беради Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид