Ўзбекистон | 15:57 / 16.11.2022
7726
2 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида Nexia-2 машинаси ёниб кетди

Nexia-2 машинаси ўзидан олдинда ҳаракатланган ва қайрилиб олаётган «Камаз»нинг ғилдираги билан тўқнашган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 16 ноябр куни соат 09:15 ларда М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Тошкент вилояти, Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи 818-километрида Камаз юк машинаси ва Nexia-2 иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

1981 йилда туғилган ҳайдовчи З.Ғ. Nexia-2 машинаси билан ҳаракатланаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланган ва қайрилиб олаётган «Камаз» юк машинасининг ғилдираги билан тўқнашган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Тўқнашув оқибатида Nexia-2 машинасида ёнғин содир бўлган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан ўчирилган, аммо унгача Nexia-2 машинасининг салон, мотор қисмлари ва олд ғилдираги ёниб кетган.

Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Самарқандда DAF русумли юк машинасининг баллони ёрилган ва ўзидан олдинда қайрилиб олаётган Lada Largus билан тўқнашган. Оқибатда юк машинасида ёнғин келиб чиқиб, у ёниб кетганди.

Мавзуга оид