Республикачилар Байденга нисбатан суриштирув ҳақида эълон қилди
Суриштирув АҚШ президентининг ўғли Хантер Байденнинг тижорат фаолияти билан боғлиқ. Республикачилар ўзларига келган банк ҳисоботлари ва маълумотларни текшириш ниятида.
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида кўпчилик ўринни қўлга киритган республикачилар янги Конгрессда президент Жозеф Байден ва унинг оила аъзоларининг бизнес муносабатларини текширишни устувор йўналишга айлантиради. Бу ҳақда 17 ноябрь, пайшанба куни Кентуккидан конгрессмен, Назорат ва ислоҳотлар қўмитасига раҳбарлик қилиши кутилаётган Жеймс Комер маълум қилди.
Республикачининг сўзларига кўра, суриштирув йирик банклардан олинган иккита ҳисобот ва маълумот тарқатувчиларнинг АҚШ президенти фаолияти ва унинг 52 ёшли ўғли, бизнесмен Хантер Байденнинг тижорат ишлари ўртасидаги боғлиқликка ишора қилувчи баёнотларини текширишдан иборат.
«Қўмита Жо Байден ва унинг оиласининг чет эллик ҳамкорлари ўртасидаги муносабатларни баҳолайди, у чет эл назоратидаги президентми ёки йўқми, шуни аниқлайди», деди Комер. Оқ уй бунга жавобан республикачиларни «узоқдан бери рад этилган фитна назарияларига асосланган сиёсий мақсадли ҳужумларда» айблади.
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп ва унинг иттифоқчилари йиллар давомида Хантер Байденни Украина ва Хитойдаги фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларда айблаб келади. Республикачилар фикрича, АҚШ президенти бу ҳаракатлардан хабардор эди.
2020 йилда кичик Байден федерал прокурорлар унга нисбатан ҳеч қандай айблов қўймаган бўлсалар ҳам, унинг солиқ ҳисоботларини кўриб чиқаётганини айтди. Жо Байден ўғли билан хориждаги бизнеси ҳақида гаплашмаганини айтди ва Америка Қўшма Штатлари Адлия вазирлиги унинг оила аъзоларига нисбатан ҳар қандай суриштирувда мустақил бўлиб қолишига ишонтирди.
Reuters таъкидлашича, республикачилар томонидан бошланган суриштирув демократлар АҚШнинг собиқ президенти ва унинг оиласининг бизнес алоқаларини ўрганаётган Доналд Трампга қарши қўйган айбловларни такрорлаши мумкин.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024