Ўзбекистон | 08:45 / 22.11.2022
4005
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон хурмони асосан Россияга сотаётгани маълум бўлди
Ўзбекистон 10 ойда 45,6 минг тонна хурмо экспорт қилган.
2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистон қиймати 27,3 млн АҚШ долларига тенг 45,6 минг тонна хурмо экспорт қилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, хурмо экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,5 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон энг кўп хурмо экспорт қилган давлатлар орасида Россия биринчи ўринни эгаллаб турибди – 26,2 минг тонна.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 15,3 минг тонна ҳамда 2 минг тонна хурмо экспорт қилинган Қозоғистон ва Қирғизистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
- Туркманистон – 1,3 минг тонна;
- Беларусь Р. – 776 тонна;
- Польша – 43 тонна.
Мавзуга оид
11:08 / 10.12.2024
2015 йилдан бери Сурияда 540 нафардан ортиқ Россия ҳарбийси ҳалок бўлди
21:19 / 09.12.2024
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
18:06 / 09.12.2024
«Мен ва Путин» - Туркия президенти дунёда фақат икки етакчи қолганини айтди
16:51 / 09.12.2024