Европа Иттифоқи санкцияларни четлаб ўтишни жиноятлар рўйхатига киритди
Европа Иттифоқи (ЕИ) Кенгаши бир овоздан санкция чораларини бузиш ҳолатларини Европа Иттифоқига қарши жиноятлар рўйхатига киритишни маъқуллади.
«Чеклов чораларини бузишнинг ЕИ жиноятлари рўйхатига киритилиши бутун Европа Иттифоқи ҳудудида бир хил даражада санкциялар қўлланилишини таъминлаш ҳамда санкцияларни четлаб ўтиш ёки бузишга уринишларнинг олдини олишга қаратилган иккита қадамнинг биринчисидир», — дейилади баёнотда.
Евроиттифоқ Кенгашининг таъкидлашича, кейинги қадам, Европа Комиссияси томонидан санкциялар ва жазоларни четлаб ўтиш билан боғлиқ жиноятларни тавсифловчи директива таклифи бўлади. Кейин у Европа Иттифоқи кенгаши ва Европарламент томонидан муҳокама қилинади.
Май ойи охирида Еврокомиссия санкцияларни четлаб ўтишни Европа Иттифоқига қарши жиноят деб ҳисоблаш таклифи билан чиққан эди. Ушбу чора санкцияларини бузган жисмоний ва юридик шахсларнинг активларини «виртуал мусодара қилиш»ни кафолатлашга қаратилган.
Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можаро бошланганидан бери Европа Иттифоқи саккизта санкция пакетини жорий қилди. Улар Россия банклари, ишбилармонларига нисбатан чекловлар, Россия кўмирини олиб киришни тақиқлаш, нефт эмбаргоси, экспорт чекловлари ва бошқаларни ўз ичига олади.
Ўтган ҳафта Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен санкцияларнинг тўққизинчи тўплами устида иш қизғин кетаётганини айтди. Politico нашрининг ёзишича, тўққизинчи пакет доирасидаги асосий чора ЕИ санкцияларига дучор бўлган шахслар рўйхатини кенгайтириш бўлиши мумкин.
Россия расмийлари санкцияларни ноқонуний деб ҳисоблашини бир неча бор таъкидлаган. Президент Путин чекловларни «ақлдан озганлар томонидан ўйламасдан қабул қилинган» деб атаган.
Мавзуга оид
21:42
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
00:45
Туркия ТИВ раҳбари Сурияга қарши санкцияларни тезроқ бекор қилишга чақирди
22:44 / 22.12.2024
ЕИ Украинага қарши бошланган урушга уч йил тўлиши муносабат билан Россияга қарши янги санкциялар тайёрламоқда
22:14 / 21.12.2024