Ўзбекистон | 11:15 / 02.12.2022
9570
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ўсиши давом этмоқда. ССВ матбуот хизмати ёз ўрталаридан буён илк бор мамлакатнинг барча ҳудудларида янги ҳолатлар қайд этилганини хабар қилди.

«2022 йил 1 декабр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 159 нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 1 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Бухоро вилоятида,
  • 12 нафари Жиззах вилоятида,
  • 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 1 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 12 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 1 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 12 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 3 нафари Фарғона вилоятида,
  • 10 нафари Хоразм вилоятида,
  • 19 нафари Тошкент вилоятида,
  • 64 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида қайд этилди.

Маълумот учун, ноябр ойи охирида Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ўса бошлади. 25 ноябр куни июн ойидан буён кунлик касалланиш ҳолатлари сони илк бор 100 дан ошиб, 124 кишига касалланиш ташхиси қўйилди. Кейинги кунларда фақат кўтарилиш кузатилмоқда, 29 ноябр куни 141, 30 ноябр куни 154 кишида касаллик аниқланганди.

Мавзуга оид