Кучли қор туфайли Самарқанд аэропорти фаолияти вақтинча чекланди
Бугун, 5 декабр куни тонг соат 4:20 дан об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли Самарқанд халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатиш вақтинчалик чеклов жорий этилди.
Uzbekistan Airports хабарига кўра, кўриниш масофаси - 1000 метргача, қор, ҳаво ҳарорати 5 даража совуқ, ишқаланиш коэффициенти - 0,28.
«Аэрофлот»нинг Москва-Самарқанд йўналиши бўйича SU-1874 рейси ва Истанбул-Самарқанд йўналиши бўйича Туркия ҳаво йўлларининг TK-372 рейси Тошкентдаги муқобил аэропортга йўналтирилди.
Fly Dubai авиакомпаниясининг рейси об-ҳаво ёмонлашгунга қадар — маҳаллий вақт билан 03:07 да Самарқанд аэропортига қўнишга муваффақ бўлди. Бироқ самолётнинг етиб келиши кечикканлиги сабабли Самарқанддан учиш вақти соат 16:15 га кечиктирилди.
Ҳозирда аэропортнинг ерда хизмат кўрсатиш ходимлари барча зарур чораларни кўрмоқда – бир неча соат давомида учиш-қўниш йўлаги ва юриш йўлакларини махсус техника ва кимёвий воситалар ёрдамида тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, самолётларни қабул қилиш ва жўнатиш бўйича чекловларни маҳаллий вақт билан соат 13:00 гача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мавзуга оид
14:00 / 10.01.2025
Самарқанд ва Жиззахда олис ҳудуддан қатнайдиган ўқувчилар учун автобус йўлга қўйилади
19:45 / 09.01.2025
Самарқандда қарийб ярим миллиард сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
09:09 / 08.01.2025
Термиз аэропортида туман туфайли айрим рейслар бошқа аэродромга йўналтирилди
17:42 / 07.01.2025