Ўзбек-қирғиз чегарасини ID-картани кўрсатиш орқали кесиб ўтишга рухсат берилиши мумкин
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлат чегарасини фақат ID-картани кўрсатган ҳолда кесиб ўтадиган тартиб жорий этилиши мумкин. Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўринбосарининг айтишича, бу борадаги келишув Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекка ташрифи пайтида имзоланиши режа қилинган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарани кесиб ўтишда паспорт назоратини соддалаштиришга келишиб олди.
Бу ҳақда Жогорку Кенешнинг Халқаро ишлар, мудофаа, хавфсизлик ва миграция қўмитаси йиғилишида Қирғизистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ойбек Ортиқбоев маълум қилди.
Унга кўра, энди икки давлат фуқаролари ID-картани кўрсатиш орқали чегарадан ўтиши мумкин бўлади.
«16 ёшга тўлмаган фуқаролар чегарани кесиб ўтишда хорижга чиқиш паспортини кўрсатади. 16 ёшга тўлган ва ундан катталар ID-картани кўрсатса ҳам бўлади. Тегишли баённома Ўзбекистон президентининг 9 декабр куни Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида имзоланади», — деди вазир ўринбосари.
Қирғиз парламенти қўмитаси Ўзбекистон билан келишувни қўллаб-қувватлаган.
Мавзуга оид
16:43
«Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўли қурилишига старт берилди
10:43
Қирғизистон айрим Кўрфаз давлатлари фуқаролари учун визасиз режим жорий қилди
22:47 / 25.12.2024
Путин яна “тарихий ҳудудлар” ҳақида гапирди. У қаерларни айтяпти?
18:02 / 23.12.2024