Спорт | 17:45 / 08.12.2022
21337
1 дақиқада ўқилади

Испания миллий жамоасига янги бош мураббий тайинланди

Испания футбол федерацияси истеъфога чиқарилган Луис Энрике ўрнига янги бош мураббий номини эълон қилди.

Фото: Reuters

Унга кўра, Луис де ла Фуэнте Испания миллий жамоасининг янги устози сифатида таништирилди. 61 ёшли мутахассис бунгача ўсмирлар ва ёшлар жамоаларидаги фаолияти билан танилган. У ЖЧ-2022 якунидан кейин ўз лавозимига киришади.

Қайд этиш жоиз, де ла Фуэнте қўл остида Испания Токио-2020 Олимпиадасида кумуш медалларига эга чиққанди. 

Маълумот учун, испанлар янги мураббий қўл остидаги дастлабки учрашувларни Евро-2024 саралаш босқичи доирасида март ойида ўтадиган Норвегия ва Шотландияга қарши ўтказади.

Мавзуга оид