Ўзбекистон | 11:27 / 07.01.2023
16557
2 дақиқада ўқилади

Коллеж ва техникумларда тўлов-контракт миқдорлари ўзгаришсиз қолди

Давлат комиссиясининг тегишли қарорига биноан, коллежлар ва техникумларда 2022/2023 ўқув йили учун барча босқичдаги ўқувчиларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдорлари мос равишда 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақланиб қолди.

Айрим йўналишларда ўқитиш муддатлари бир йилдан кам ёки кўп бўлганда белгиланган миқдорлар 12 ойга бўлинади ва мос равишда ўқув муддатига кўпайтириш орқали тўланиши лозим бўлган тўлов-контракт миқдори аниқланади.

Маълумот ўрнида, соғлиқни сақлаш, педагогика, бизнес ва бошқарув, санъат, ижтимоий таъминот, хизмат кўрсатиш, журналистика ва ижтимоий ахборот таълим йўналишлари учун тўлов-контракт миқдори 4 685 400 (тўрт миллион олти юз саксон беш минг) сўм этиб белгиланган.

Табиий фанлар, транспорт, муҳандислик иши, алоқа ва ахборотлаштириш, телекоммуникация технологиялари, компьютер технологиялари ва информатика, гуманитар фанлар учун 4 521 000 (тўрт миллион беш юз йигирма бир минг) сўмни ташкил этади.

Қишлоқ хўжалиги ирригация ва мелиорацияси, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш тармоқлари, архитектура ва қурилиш, ҳаётий фаолият хавфсизлиги, қишлоқ хўжалик техникаси, ветеринария, атроф-муҳит муҳофазаси таълим йўналишлари учун 4 356 600 (тўрт миллион уч юз эллик олти минг олти юз) сўм этиб белгиланган.   

Мавзуга оид