Украина армияси Соледар учун шиддатли жангларни давом эттирмоқда
Украина қуролли кучлари «Соледарни ушлаб туриш учун оғир жангларни» давом эттирмоқда, деб хабар берди мамлакат мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр ўзининг Telegram-каналида.
«Душман ўз шахсий таркибининг оғир йўқотишларига эътибор бермаяпти ва фаол ҳужумни давом эттирмоқда. Бизнинг позицияларимизга яқинлашиш шунчаки ҳалок бўлган душман аскарларининг жасадлари билан тўлиб тошган», - деб таъкидлаб ўтди Маляр.
Унинг сўзларига кўра, украиналик жангчилар сафни жасорат билан ушлаб туришибди.
«Фақат кучли халқ катта ва кучли душманга қарши шундай астойдил кураша олади», деди вазир ўринбосари.
Британия ҳарбий разведкаси маълумотларига кўра, Россиянинг сўнгги тўрт кунлик ҳужумидан сўнг, Соледарнинг катта қисми рус қўшинлари ва "Вагнер" ХҲК кучлари назорати остида бўлиши мумкин.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги томонидан тайёрланган Украинадаги вазият шарҳига кўра, Бахмутдан 10 км шимолда жойлашган ушбу аҳоли пунктини эгаллаб олиш, эҳтимол, Россия кучларининг асосий тезкор вазифасидир.
Катта эҳтимол билан у Бахмутни шимолдан четлаб ўтиш ва Украина алоқа йўлларини бузиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Бошқа нарсалар қаторида, жанглар ҳудуд остидан ўтувчи 200 километрлик ташландиқ туз конлари туннелларига кириш учун ҳам олиб борилган, деб маълум қилди Лондон.
Мавзуга оид
22:34 / 24.12.2024
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:22 / 24.12.2024
Фронтдаги вазият: Россия ва КХДР қўшинлари Курск областида юришнинг янги тўлқинини амалга оширмоқда
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024