Жаҳон | 22:26 / 12.01.2023
21574
2 дақиқада ўқилади

«Толибон» Афғонистон тарихидаги илк суперкарни тақдим этди 

Машина маҳаллий компания муҳандислари томонидан 5 йил давомида ишлаб чиқилган. 

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Афғонистоннинг ENTOP компанияси муҳандислари ўз мамлакати тарихидаги Mada 9 деб номланган ва композит материаллардан тайёрланган биринчи суперкар прототипини тақдим этди. 

Афғонистондаги ҳокимиятни назорат қилувчи «Толибон» ҳаракати вакили Забиҳулло Мужоҳид суперкар суратини ижтимоий тармоқларда эълон қилди. Шунингдек, ушбу машина юрти учун фахр эканини айтиб, беш йил давомида бу модел устида ишлаган барча мутахассисларга миннатдорчилик билдирди. 

ENTOP компанияси раҳбари Муҳаммад Ризо Аҳмадий Mada 9 автомобили Афғонистоннинг жаҳон миқёсидаги обрўсини яхшилашга ёрдам беришига ишонч билдирди. Бироқ у автомобилнинг техник хусусиятларини ошкор қилмади.

Мавзуга оид