Фарғона ва Самарқанд вилоятлари ҳокимларига полковник ҳарбий унвони берилди
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов полковник ҳарбий унвонини олди.
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровга Мудофаа Вазирининг буйруғи билан полковник ҳарбий унвони берилди.
«Ҳарбий-маъмурий секторга сифатли раҳбарлик қилиб келаётганлиги, вилоят ҳудудида ҳарбий шаҳарчалар инфратузилмаларини такомиллаштириш орқали давлатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга қўшаётган ҳиссаси, ўтказилаётган ўқувларда кўрсатаётган фаоллиги, шунингдек халқ ва армиянинг бирдамликка эришиши ҳамда ўсиб келаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ифхтихор туйғусини шакллантиришга қаратилган тадбирларни ташкиллашдаги ҳамкорлиги учун Фарғона вилояти ҳокими Бозоров Хайрулло Ҳайитбаевичга заҳирадаги полковник ҳарбий унвони ҳамда шахсий рақам берилсин» дейилади буйруқда.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, шунингдек, Мудофаа Вазирининг буйруғи билан, Ўзбекистон Республикаси мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш йўлида фаол иштироки учун I даражали «Намунали хизмати учун» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Фарғонада «Ватан ҳимоячилари» кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, полковник Лутфулла Бузруков ушбу буйруқларни ўқиб эшиттирди ва ҳарбий унвон гувоҳномаси ҳамда кўкрак нишонини вилоят ҳокимига топширди.
Шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят ҳарбий-маъмурий сектори раҳбари Эркинжон Турдимовга ҳам Мудофаа вазири буйруғи билан полковник ҳарбий унвони берилди. Ҳарбий унвонни Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-майор Ойбек Саидов тантанали равишда топширди.
Мавзуга оид
14:26 / 28.11.2024
Самарқанд вилоятига янги раҳбар тайинланди
14:19 / 28.11.2024
Эркинжон Турдимов ишдан кетди
13:24 / 28.11.2024
“Самарқандни одамлар шаҳрига айлантиришимиз керак, ҳозир машина-шаҳарга айланган” — Турдимов
16:01 / 05.11.2024