Ўзбекистон | 19:17 / 15.01.2023
11503
1 дақиқада ўқилади

Андижон шаҳри марказий кўчалари қордан тозаланмаяпти

Андижон вилоятида 11 январ куни ёғган қор вақтида тозаланмагани сабабли йўллар сирпанчиқ ҳолатга келиб қолган.

Андижон йўлларидаги музламалар йўл-транспорт ҳодисаларига сабаб бўлмоқда. Андижон шаҳрининг марказий кўчаси ҳисобланган Бобуршоҳ кўчаси ойна каби сирпанчиқ ҳолатга келиб қолган. Машиналар серқатнов бўлган йўлда тирбандликлар ҳам юзага келган.

Андижон вилоятининг бошқа ҳудудларида ҳам шу аҳвол. Андижон-Асака трассаси, Асака-Шаҳрихон йўли, Асака тумани кўчалари музлаган ҳолда қолмоқда.

Тозаланган жойларда ҳам йўлда фақат бир автомобил ҳаракатлана олади. Қор куралмаган қисмларга қум-туз аралашмалари сепилмаган.

15 январ кунига келиб йўлларда қуёш чиқиши эвазига музлар бироз эриган. Бироқ тунда совуқ туфайли йўллар яна олдинги ҳолига қайтади.

Мавзуга оид