Бухоро ва Хоразм вилояти ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинланди
Қўмита раиси ўринбосари вилоят ҳокимига ўринбосар бўлди, Хазорасп тумани ҳокимининг лавозими кўтарилди.
Жамшид Турсунов Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди.
У 1979 йилнинг 22 февралида Бухоро вилояти Бухоро туманида туғилган. Мутахассислиги — молия ва кредит, банк иши. Ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Марказий банкининг турли лавозимларида ишлаган.
2021 йил майидан буён Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.
Бухоро вилояти ҳокимининг аввалги биринчи ўринбосари Нозим Холмуродов 2022 йил августида инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимига ўтказилганди (у Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари бўлишидан олдин ҳам, 2019-2021 йилларда шу вазирликда вазир ўринбосари бўлган).
Хоразм вилоятида ҳам ўзгаришлар бўлди.
Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган Комилжон Эркинович Собиров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.
Муқаддам Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари бўлган Комилжон Собиров 2020 йил декабрида вилоят ҳокими ўринбосарлигига тайинланганди.
Ҳазорасп тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Ўктам Рустамович Машарипов Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Машарипов аввал ҳам Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлган, кейин Янгибозор туманига ҳокимлик қилган, 2020 йил мартидан буён Ҳазорасп туманига раҳбарлик қилиб келаётганди.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
12:33 / 13.12.2024
Бухорода 2,6 млн долларлик криптоактивлар билан савдо қилган 17 ёшли ўсмир ушланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024