Иқтисодиёт | 11:40 / 26.01.2023
2052
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон жаҳоннинг 204 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди

2022 йил январь-декабрь ойлари якуни билан республика ташқи савдо айланмаси 50 008,4 млн АҚШ долларини ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 7 837,9 млн АҚШ долларига ёки 18,6 фоизга кўпайди.

Фото: Kun.uz

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикаси жаҳоннинг 204 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. 

Ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Россия (18,6 фоиз), Хитой (17,8 фоиз), Қозоғистон (9,2 фоиз), Туркия (6,4 фоиз), Корея (4,7 фоиз), Қирғизистон (2,5 фоиз) ва Германия (2,3 фоиз) билан қайд этилган.

2022 йилда ҳудудлар кесимида ташқи савдо айланмаси ҳажми бўйича биринчи ўринни Тошкент шаҳри эгаллади — 19,5 млрд АҚШ доллари.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан ташқи савдо айланмаси ҳажми мос равишда 5,6 млрд доллар ҳамда 4,3 млрд долларни ташкил этган Тошкент вилояти ва Андижон вилояти жой олди.

Мавзуга оид