Ўзбекистон | 14:22 / 31.01.2023
15424
1 дақиқада ўқилади

Баҳодир Юсупалиев Санэпидхизмат раиси лавозимига тайинланди

Президент қарори билан соғлиқни сақлаш тизимига алоқадор янги лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Баҳодир Юсупалиев / Фото: Kun.uz

Ҳужжатга кўра, Баҳодир Юсупалиев ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Ўз навбатида, Анвар Алимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Бундан олдин Соғлиқни сақлаш вазирлигига сўнгги бир йил давомида раҳбарлик қилиб келган Беҳзод Мусаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган ва унинг ўрнини биринчи ўринбосари Амрулло Иноятов эгаллаганди.

Мавзуга оид