Ўзбекистон | 12:24 / 02.02.2023
10858
2 дақиқада ўқилади

Чет элликларни вақтинча рўйхатга олиш бўйича талаблар соддалаштириляпти

Ўзбекистон ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилмоқда, деб хабар берди «Дунё».

Бу Вазирлар Маҳкамасининг «Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартиби такомиллаштирилгани муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ҳудудида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарорида қайд этилган.

Ҳужжат билан чет эл фуқароларини миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари, жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасаларида вақтинча рўйхатга олиш учун ягона муддат ўрнатилмоқда – 3 кун ичида.

Мамлакатда бўлиш қоидаларини бузган, бошқа қоидабузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасасида вақтинча рўйхатга олишни фақат ички ишлар органларидан рухсат олингандан кейин амалга ошириш тартиби бекор қилинмоқда.    

Эндиликда бундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмурияти, хусусий уй-жой эгалари ҳудудий ички ишлар органларига E-mehmon дастури орқали хабар берган ҳолда жойлаштиради.

Мавзуга оид