Спорт | 22:34 / 04.02.2023
34645
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Дэвис Кубогида АҚШ теннисчиларига ютқазди 

Спортчиларимиз рақибга қарши баҳсларда бирорта сетда ғалаба қозона олмади. 

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Тошкентда 3-4 феврал кунлари теннис бўйича Дэвис Кубогининг саралаш босқичи ўтказилди. 

Ўзбекистон миллий жамоаси теннисчилари АҚШ билан беллашиб, 0:4 ҳисобида ютқазди ва мусобақани тарк этди. 

Мусобақанинг биринчи кунида Сергей Фомин ва Маккензи Макдоналд кортга чиқди. Баҳс америкалик теннисчининг 2:0 (6:4, 6:1) ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бироз ўтгач, Ҳумоюн Султонов рақиби Томми Полга 0:2 (1:6, 6:7) ҳисобида ютқазди. 

Мусобақанинг иккинчи куни ҳам теннисчиларимиз учун омадсиз келди. Санжар Файзиев ва Сергей Фомин жуфтлиги Остин Крайчек/Ражив Рам жуфтлигига 0:2 (2:6, 4:6) ҳисобида, Амир Милушев эса Денис Кудлага 0:2 (4:6, 4:6) ҳисобида ютқазди. 

Бу ғалабадан кейин АҚШ теннисчилари сентябр ойида ўтадиган Дэвис Кубогининг 1/16 финал босқичига йўл олди.  

Мавзуга оид