Бухорода ёниб кетган компрессор станцияси қайта таъмирланмоқда
Станция ишга тушгач Бухоро, Навоий ҳамда Самарқандда газ етказиб бериш яхшиланади.
Когон магистрал газ қувурлари бошқармасининг “КС-1” компрессор станциясида 2022 йилнинг 11 июнь куни катта ёнғин келиб чиққан ҳамда бунинг оқибатида бино ва муҳандислик иншоотларига зарар етганди. “Ўзтрансгаз” АЖнинг хабар беришича, ҳозирда мазкур компрессор станциясида қурилиш ва таъмирлаш ишлари давом этмоқда.
Маълум қилинишича, шу пайтгача станциянинг пойдевор қисми қуриб битказилган. Металл конструкцияларини монтаж қилиш ишларида 60 нафарга яқин мутахассис меҳнат қилмоқда. Қувурларни таъмирлаш ишлари ҳам якунига етмоқда ва барча газ ҳайдаш агрегатлари ўрнатилган.
Станция ишга тушгач Бухоро, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятларида табиий газ истеъмолчиларига газ етказиб бериш яхшиланади.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
15:29 / 03.12.2024
Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида мотоцикл ва скутер кабиларнинг ҳаракати чекланди
11:04 / 02.12.2024
2025 йилда Россия шаҳрида Бухоро маданияти кунлари ўтказилади
17:27 / 30.11.2024