Ходорковский Россияни қайта ташкил этишга чақирди
Россия Швейцарияга ўхшаш федералистик моделга ўтиши мумкин, деб ҳисоблайди собиқ олигарх Михаил Ходорковский.
Кремль танқидчиси, ўн йиллик қамоқдан сўнг хорижда сургун қилинган собиқ нефть магнати Михаил Ходорковский бошқа мухолифат вакиллари билан Россияда давлатни қайта ташкил этиш ва ҳокимиятни ўзгартиришга чақирмоқда. Гап мамлакатнинг парчаланиши ҳақида эмас, балки федерал модель ҳақида, деди у 10 февраль, жума куни чоп этилган Швейцариянинг Blick газетасига берган интервьюсида.
"Икки йўл бор, - дейди ҳозирда Лондонда яшовчи Ходорковский. - Биринчиси, Югославия модели бўлиб, Россия бир неча давлатларга бўлинади. Бу жуда хавфли, ядровий можаролар ва янги диктатураларга олиб келиши мумкин. Мен бутунлай қайта қуриш ва Швейцарияга ўхшаш парламент ва федералистик моделга ўтиш йўлини қўллаб-қувватлайман".
Ходорковскийнинг сўзларига кўра, Россия элитасини "бошини йўқотишдан" қўрқмасдан, ҳукуматдан юз ўгира олишига ишонтириш керак. Россияда қаршилик бор, лекин бу "режим ларзага келгандагина сезилади", деди у. Ходорковскийнинг айтишича, у ва ҳамкорлари ўз ғояларини ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчиликка етказишга, шунингдек, элита вакиллари билан алоқада бўлишга ҳаракат қилмоқда.
Давлатни қайта ташкил этиш, Ходорковскийнинг фикрича, камида йигирма йил давом этади. "Ҳозирда Россия Германия Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейин бўлган ривожланиш даражасида", деди у.
Мавзуга оид
11:08 / 10.12.2024
2015 йилдан бери Сурияда 540 нафардан ортиқ Россия ҳарбийси ҳалок бўлди
21:19 / 09.12.2024
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
18:06 / 09.12.2024
«Мен ва Путин» - Туркия президенти дунёда фақат икки етакчи қолганини айтди
16:51 / 09.12.2024