Электр тармоғига ноқонуний уланган бир қанча корхоналар аниқланди
Етказилган зарар миқдори 600 миллион сўмдан ошган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва электр таъминоти корхоналари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда электр энергияси тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари фош этилган.
Жумладан, Зангиота туманида «T.-B», «T.A» корхоналари ва Ўртаовул маҳалласида яшовчи Ю.Б. электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, жами 476,6 минг кВт-с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Қаршида «K.g» корхонаси раҳбари иссиқхонани электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 348,1 минг кВт-с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Нарпай туманида «Н.б» фермер хўжалиги раҳбари А.Т. ва бошқалар хўжалик трансформаторини ҳеч қандай ҳужжатсиз юқори кучланишли электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 212,9 минг кВт-с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Урганч туманида «Z.Q.» ва «J.N.» корхонаси раҳбарлари умумий овқатланиш ҳамда қурилиш объектини электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан улаб, 122,3 минг кВт-с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Хонобод шаҳрида «Н.О» оилавий корхонаси раҳбари электр тармоғига ҳисоблагичдан ташқари ўзбошимчалик билан уланиб, 120 минг кВт-с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида, давлат ва жамият манфаатларига 618 млн сўм зарар етказилган.
Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
09:35 / 10.12.2024
Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик автобензин ҳажми икки баробар оширилади
17:23 / 07.12.2024
Бош прокуратура музейида қатағон қурбонларига хотирасига янги экспозициялар очилди – фоторепортаж
15:25 / 06.12.2024
Туркманистон Ўзбекистонга газ етказиб беришни кўпайтиради
19:04 / 02.12.2024