Ўзбекистон | 08:40 / 23.02.2023
43068
1 дақиқада ўқилади

Ички ишлар вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари - Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: Наманган вилояти ИИВ

Ўзбекистон президентининг 2023 йил 22 февралдаги қарорига асосан полковник Шавкат Раҳмонов Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида иш бошлади. 

2017 йилдан 2019 йилга қадар Хоразм вилояти ИИБ раҳбари бўлган Шавкат Раҳмонов 2019–2022 йилларда Самарқанд вилояти ИИБни бошқарган, 2022 йил февралида эса Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди. 

Бунгача Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида генерал-майор Шуҳратжон Собиров ишлаб келаётганди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.

  • Маълумот учун, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув департаменти бошлиғига бевосита қуйидагича хизматлар бўйсунади: Тезкор-қидирув ҳамкорлиги бошқармаси, Жиноят қидирув бош бошқармаси, Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси, Тезкор таъминот бошқармаси, Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси.

Мавзуга оид