Ўзбекистон | 11:11 / 25.02.2023
2781
1 дақиқада ўқилади

Cенаторлар пойтахтда фуқаролар қабулини ўтказди 

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида ўтказилган қабулда фуқароларнинг уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик фаолияти, моддий ёрдам бериш ва маҳаллани обод қилиш масалалари юзасидан мурожаатлари тингланган.

23 феврал куни Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси аъзолари пойтахтнинг Яккасарой туманида туман ҳокими, Тошкент шаҳар маҳаллий кенгаш депутатлари билан биргаликда фуқаролар қабулини ўтказган.

Қабулда бир нечта фуқаронинг бандлик, “Темир дафтар”га киритиш, субсидия ажратиш борасидаги мурожаатлари жойида ҳал қилинган. Айрим мурожаатларнинг ечими бўйича эса туман ҳокими мутасаддиларига тегишли топшириқ берилган.

Шунингдек, қўмита аъзолари туман ҳокимлигининг ахборот хизмати, ахборот сиёсати ва маҳаллий давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси фаолияти билан ҳам танишган.

Мавзуга оид