Марказий банк 9 та тижорат банкини огоҳлантирди
“Капиталбанк”, “Анорбанк” ва “Равнақ-банк” иқтисодий санкциялар ва экспортга тақиқлар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир юклатилган вазифалар ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйгани учун огоҳлантирилди.
Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2023 йилнинг январь ойи давомида аниқланган қоидабузарлик ҳолатлари бўйича банклар, нобанк микромолия ташкилотлари ва тўлов ташкилотларига нисбатан таъсирчан чоралар кўрилган. Хусусан, “Ўзмиллийбанк”, “Микрокредитбанк”, “Алоқабанк”, “Туронбанк”, “Қишлоққурилишбанк” ва “Асакабанк” қуйидаги камчиликлар сабаб огоҳлантирилган:
- молиявий йўқотишларга қарши захиралар яратилмагани;
- кредит таваккалчиликларини камайтириш бўйича етарли таҳлиллар олиб борилмагани;
- муаммога айланиши мумкин бўлган кредитларни эрта аниқлаш, вужудга келиши мумкин бўлган кредит таваккалчиликларини камайтириш бўйича етарли таҳлиллар олиб борилмагани;
- кредитлар мониторинги, ахборот тизими ва кредит қарздорликларини ундириш ишлари талаб даражасида ташкил этилмагани.
Шунингдек, “Капиталбанк”, “Анорбанк” ва “Равнақ-банк” иқтисодий санкциялар ва экспортга тақиқлар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир юклатилган вазифалар ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйгани сабабли огоҳлантирилган.
“Cash U микромолия ташкилоти” МЧЖ “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 4 ва 6-моддаларига амал қилмаган ҳолда истеъмолчига хизматлари ҳақида ўз вақтида тўғри ва тушунарли маълумот бермагани ва истеъмолчиларнинг хизмат ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш ҳуқуқи бузилгани сабабли 30 млн сўм жаримага тортилган.
Қонунчиликда белгиланган муддатларда ўз фаолиятини бошламагани учун “E-services House” масъулияти чекланган жамиятидан тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинган.
Аввалроқ, Алишер Усмоновга алоқадор компания “Капиталбанк”нинг 50 фоиз улушини сотиб олгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:16 / 12.12.2024
“Эски намунадаги 100 долларлик купюраларни айирбошлашда чекловлар йўқ” – Марказий банк
13:16 / 12.12.2024
Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
14:41 / 11.12.2024