Жаҳон | 16:40 / 02.03.2023
8814
2 дақиқада ўқилади

Киев: Брянскдаги воқеалар - Россиянинг провокацияси

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк Брянск вилояти ҳудудига диверсия разведка гуруҳлари (ДРГ) кириб келгани ҳақидаги хабарларни Россия расмийларининг провокацияси деб атади. 

Фото: Reuters

«Россиядаги Украина ДРГлари ҳақида гап-сўзлар классик провокациядир. Онгли провокация. Россия бошқа давлатга қилинган ҳужумни ва уруш йил давомида қашшоқликни оширганини қандайдир оқлаш учун ўз халқини қўрқитмоқчи. Айни пайтда, Россияда партизанлик ҳаракати кучлироқ ва тажовузкор бўлиб бормоқда. Ўз партизанларингиздан қўрқинг», деб ёзди у Twitter’да.

Аввалроқ Россия ОАВ ДРГ гўёки Брянск вилоятидаги икки қишлоққа Украинадан кириб, одамларни гаровга олгани ҳақида хабар берган эди. 

Брянск вилояти расмийлари ва Россия Федерал хавфсизлик хизмати гаровга олинганлар ҳақидаги маълумотни тасдиқламади. Украина жамоатчилиги бу хабарларга ўта шубҳа билан муносабатда бўлди - деярли ҳамма воқеани Украина расмийлари бир неча ҳафта олдин огоҳлантирган провокация деб кўряпти. 

Бундан олдин Брянск вилояти губернатори Александр Богомаз Сушани қишлоғида автомобиль ўққа тутилгани, натижада бир киши ҳалок бўлгани ва бир бола жароҳатлангани ҳақида хабар берган эди. 

Мавзуга оид