Неймар учун мавсум якунланди
«ПСЖ» клуби жамоанинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар узоқ муддатга сафдан чиққанини маълум қилди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, Неймарнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди. У яқин кунларда Қатар пойтахти Доҳада оёғидан жарроҳлик амалиётини ўтказади.
31 ёшли бразилиялик футболчи 19 февраль куни «Лилль»га қарши ўйиннинг (4:3) 51-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни замбилда тарк этганди. Унинг тўпиқ пайлари шикастлангани хабар қилинганди.
Париж клуби хабарига кўра, Неймар жарроҳлик амалиётидан кейин 3-4 ой ўтиб, жамоавий машғулотларга қайтиши кутилмоқда. Шу тариқа, у жорий мавсум бошқа майдонга туша олмайди.
Маълумот учун, «ПСЖ» 8 март куни ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйини доирасида сафарда «Бавария» меҳмони бўлади. Дастлабки баҳсда немис клуби минимал ҳисобда зафар қучган. Неймар жорий мавсум Франция чемпионати ва ЕЧЛда жами 26 ўйинда 15та гол муаллифига айланган.
Мавзуга оид
11:12 / 19.12.2024
«Реал»да янги соврин, «Арсенал»га ҳакамлар ёрдам берди, Шомуродов гол урди
14:31 / 02.11.2024
«Арсенал»да яна жиддий рақиб, Ҳусанов «ПСЖ»га қарши, «Челси» «Олд Траффорд»га боради — уикэнд анонси
13:55 / 23.10.2024
«Реал»да яна камбэк, «ПСЖ» оғир вазиятда. Кун ўйинлари
23:12 / 30.09.2024